Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 09:26 Чоп этиш версияси

Киноижодкорлар “Евразия” халқаро кинофестивалида иштирок этадилар

Киноижодкорлар “Евразия” халқаро кинофестивалида иштирок этадилар
“Кинематографияни ривожлантириш маркази” ҳамда “Ёш киноижодкорлар кенгаши” бошчилигидаги 15 кишидан иборат делегация 2018 йилнинг 1-7 июль кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Евразия” халқаро кинофестивалида иштирок этишади. 

Мазкур фестиваль халқаро кинопродюссерлар ассоцацияси (FIAPF) рўйхатидан ўтган бўлиб, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 14-бор ўтказилмоқда. “Евразия” кинофестивалининг асосий танловида кинорежиссёр Рашид Маликовнинг “Сабот” ҳамда ёш кино ижодкорлар – Абдуазим Илҳомжонов ва Ботир Абдураҳмоновнинг “Мама” деб номланган қисқа метражли фильмлари иштирок этади. Фестивалнинг “Караван” деб номланган махсус секциясида эса Жаҳонгир Косимовнинг “Назира” бадиий фильми намойиш этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мазкур фестиваль доирасида шу йилнинг кузида мамлакатимиз пойтахти Тошкентда илк бор бўлиб ўтиши режалаштирилаётган “Prologue” халқаро кинофестивали ташкилотчилари ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзоланиши ҳамда фестиваль кино бозорида махсус павильон ташкил этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистон Республикасида “Ўзбекистон“ йили деб эълон қилинган. 14- “Евразия” халқаро кинофестивали эса Остона шаҳрининг 20 йиллик юбилейи арафасида бўлиб ўтади.

ЎзА
3 315