ЎзА Ўзбек

25.07.2018 17:25 Чоп этиш версияси

Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилади

Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилади
Мазкур марказ Президентнинг жорий йил 24 июлдаги қарорига мувофиқ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузурида ташкил этилади.

Марказ киноиндустрия соҳасининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар кинокомпанияларнинг ижодий-ишлаб чиқариш, техник ва бошқа ходимларини шартнома асосида режиссура, продюсерлик, актёрлик маҳорати, кинооператорлик, анимация ва бошқа йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.

Назарий жиҳатдан тайёрлашни амалий ишлар билан интеграция қилиш, киноиндустрия соҳасида тажрибага эга малакали ўқитувчилар ва мутахассисларни, шунингдек, хорижий экспертларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнларига жалб қилишда қатнашади.

Методик ва ахборот базасини яратиш, яхшилаш, доимий янгилаб бориш, киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур ўқув қўлланмалари ҳамда тавсияларини ишлаб чиқади.

Киноиндустрия соҳаси ходимларини хорижий кинокомпанияларда қайта тайёрланиши ва уларнинг малакаси оширилишини ташкил этиш, чет эллик ҳамкорлар билан яқин алоқаларни йўлга қўйиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидандир.

ЎзА
3 203