ЎзА Ўзбек

24.07.2018 19:05 Чоп этиш версияси

Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?

Кимлар гриппга қарши бепул эмланади?
Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар тоифалари тасдиқланди.

“Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилди:

  • ҳомиладор аёллар;
  • нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
  • 60 ёшдан ошган шахслар, 
  • 6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
  • тиббиёт ходимлари;
  • “Меҳрибонлик” уйлари, қариялар, ногиронлар учун “Саҳоват” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар киритилди.
Бунда давлат ижтимоий муассасаларида яшаётган шахсларни эмлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

ЎзА
5 476