ЎзА Ўзбек

07.07.2018 15:28 Чоп этиш версияси

“Ким ўзар”лик кимга керак?

Жалолиддин АППАНОВ,
"Қўштут" МФЙ раиси:


609c91fb-6ff2-4c86-ae55-3d4dc419d2a1.jpg– Юртбошимиз томонидан тўйлардаги дабдабабозлик борасида кўтарилган масалалар бежиз эмас. Дарҳақиқат, бугун баъзи бир моддий имконияти яхши бўлган фуқароларимиз орасида “ким ўзар” қабилида тўй қилиш одатга айланиб қолди.

Катта маблағ талаб қиладиган бу каби тўй-ҳашамлар кимга керак?! Уларнинг тўйини кўрган, қатнашган ёшлар ҳам ота-онасининг оғир аҳволга тушиб қолишини ўйламасдан худди шундай тўй қилиб беришини истамоқда. Биз ривожланишимиз керак. Ривожланган давлатлардаги каби тўйларни ихчамлаштириб, оиладаги моддий аҳволимизни яхшилашимиз лозим. Юртбошимизнинг ҳам талаби шу. Бунинг учун тўй бошлаган куёв ва келиннинг ота-оналарини маҳаллага чақириб, шу ернинг ўзида ортиқча дабдабабозликларни йиғиштириб, шуларга кетадиган пулга ёш оиланинг рўзғорига зарур жиҳозларни олиб бериш ва уларни камтарона тўй ўтказишга кўндириш лозим. Тўй эгалари шу ҳолатга рози бўлса, биз кўзлаган мақсадимизга етамиз.

ЎзА
6 898