ЎзА Ўзбек

16.08.2018 15:07 Чоп этиш версияси

Ким учувчи бўлишни хоҳлайди?

Ким учувчи бўлишни хоҳлайди?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Ўқув-машқ маркази, учувчиларни дастлабки тайёрлов ўқув курсларига ҳужжат қабул қилиш бошланганини маълум қилмоқда. 

Ҳужжатлар МАК Ўқув-машқ марказида жорий йилнинг 10 сентябридан 28 сентябригача ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар (шанба ва якшанбадан ташқари) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Тошкент шаҳри "Қумариқ" кўчаси, 120-уй. 

Қабул комиссиясига тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар: 

танловда иштирок этиш ҳақидаги ариза анкетаси (ҳужжат топшириш вақтида қабул комиссияси бланкасида тўлдирилади); 

паспортнинг асл нусхаси ва ёши ҳамда турар-жойини тасдиқловчи саҳифаларининг нусхаси; 

техник соҳаси бўйича олий маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси. Агар диплом Ўзбекистон Республикаси ташқарисида олинган бўлса, техник соҳаси бўйича олий маълумоти ҳақидаги дипломни тасдиқланганлигини кафолатловчи ҳужжатнинг асли ва нусхаси;
инглиз тилидан билимларини баҳолаш халқаро тизимининг 9 балли IELTS шкаласи бўйича билими 6,0 дан паст бўлмаган ҳужжатнинг асли ва нусхаси; 

ҳарбий билетнинг (гувоҳноманинг) асли ва ҳарбий хизматга яроқлилигини тасдиқловчи саҳифаларининг нусхаси; 

4х6 ўлчамли 4 дона рангли фото сурат; 

меҳнат дафтарчасининг асли ва нусхаси (иш стажи кўрсатилган ҳолда); 

даволаш муассасаси бош шифокори томонидан тасдиқланган, ўқишга яроқлилиги ҳақидаги №086-шаклдаги маълумотнома; 

ОИВ инфекцияси ва вирусли гепатит билан касалланмаганлиги ҳақида сертификат; 

турар-жойи бўйича наркология ва руҳий асаб касалликлари диспансерда текширувдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотнома; 

судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома; 

таржимаи ҳоли кўрсатилган анкета (шахсий варақа) (ҳужжатларни топшириш вақтида қабул комиссиясининг бланкасида тўлдирилади). 

Номзодларга қўйиладиган талаблар: 

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги; 

Тошкент шаҳрида доимий ёки вақтинчалик рўйхатда туриши; 

ёши 21дан 27 гача бўлиши (ҳужжат топшириш кунида 21 ёшга тўлмаган ёки 27 ёшдан ошган шахслар танловда иштирок этиши мумкин эмас); 

техник соҳасидаги мутахассислиги бўйича тугалланган олий маълумотли бўлиши керак (бакалавр ёки магистратура), (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида хорижий олий таълим муассасасида олинган олий техник маълумот тўғрисида диплом, ҳужжат топшириш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази томонидан нострификация қилинган бўлиши керак.
ўқув дастурини ўзлаштириш учун давлат ва рус тилларини мукаммал (етарли даражада) билиши керак; 

инглиз тилидан билимларини баҳолаш халқаро тизимининг 9 балли IELTS шкаласи бўйича билими 6,0 дан паст бўлмаслиги керак; 

“Ҳарбий хизматга яроқли деб тан олинган” белгили ҳарбий билетга (гувоҳномага) эга бўлиши лозим. 

Танлов босқичлари: 

1-босқич - тиббий ва касбий (профессионал)-психологик тасдиқлаш (номзодларнинг соғлиғига талаблар кучайтирилган)

2-босқич - олий математика фанида имтиҳон; 

3-босқич - физика фанидан имтиҳон билан амалга оширилади.

ЎзА
5 449