Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

14.08.2018 22:54 Чоп этиш версияси

Ким нимага қодир?

Ким нимага қодир? Ўзбек Миллий академик драма театрида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёш оилалар ва қизлар” мавзусида республика конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган конференцияда “Мен ҳам етакчи бўламан” мавзусида ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол аёллар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Шунингдек, “Ким нимага қодир?” рукнида тадбиркорликка қизиқувчи оилаларнинг ва қизларнинг бизнес режа тақдимотлари, “Илм-фан келажак пойдевори” шиори остида “Оилам китоб ўқийди” акциялари ташкил этилди.

14.jpg

Тадбирга 400 нафарга яқин касб-ҳунар коллежи ва тадбиркорликка қизиқиши бўлган фаол, изланувчан қизлар қаторида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган вақтинча ишсиз қизлар ҳам жалб этилди.

Инобат Аҳатова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
4 675