Маданият вазирлигида шаҳар ва вилоят бошқармалари, тизимнинг барча ходимлари қатнашган видеоселектор бўлиб ўтди.

Видеоселекторда маданий мерос объектлари фаолиятини ривожлантириш, тарихий иншоотларни, уларнинг туристик салоҳиятини чуқур ўрганиб, туризм маршрутига киритиш бўйича таклифлар бериш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, соҳадаги муаммолар, камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ўртага ташланди.

Видеоселектор давомида вилоят бошқармалари раҳбарларининг таклифлари тингланди. Жумладан, мақом санъатини ривожлантириш, турли танловлар ташкил қилиш, бахшичилик санъатини юксалтириш бўйича фикрлар билдирилди.

Маданият вазири вазифасида иш бошлаган вазир Озодбек Назарбеков вазирлик тизимини буткул ислоҳ қилиш бўйича ўз фикр ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталди.

photo5296640836244713045.jpg

Жумладан, "Видеоселектордан асосий хулосангиз адолат бўлсин. Маданият тизимида коррупция урчиб кетган, ҳамма ўз этагини йиғиштириб олсин. Аввало, шу соҳани коррупциядан тозалашимиз лозим. Маданият вазирлигидан то энг қуйи тизимгача адолат ўрнатилади. Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин, ёки у менга душман бўлади. Президент менга ишонди, адолат ўрнатади, деб ишонди. Бу ёғига адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб тизимни тозалаймиз. Коррупцияга қарши курашишда эса менга ҳалол жамоа керак. 

Президентимиз айтган ҳалоллик вакцинаси нима? У аввало кўнгилни тозалаш, ҳаромни нима эканини англаб ундан ҳимояланишдир. Фарзандларингизга ҳалол луқма едиринг. Бу борада республика маданият ходимлари барчага ўрнак бўлиши лозим. 

Адолат тўнини кийиб, маърифат қиличини баланд кўтариб маданият тизимини коррупциядан тозалаймиз!", деди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ким менга дўст бўлса, мен томонда турсин» — Озодбек Назарбеков биринчи видеоселекторда коррупция ҳақида сўзлади