ЎзА Ўзбек

13.08.2019 Чоп этиш версияси

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ишлар статистикаси эълон қилинди

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган ишлар статистикаси эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2019 йил январ-июнь ойларининг кичик тадбиркорликка доир статистик маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 48430,2 млрд, сўмни ( жами саноат ишлаб чиқаришнинг 32, 8 фоиз) ёки 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизни ташкил қилади:

34606,3 млрд, сўмлик инвестициялар ( умумий инвестициялар ҳажмининг 40,3 фоиз) ўзлаштирилди ва 2018 – йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 132,8 фоизни ташкил қилди:

26012,4 млрд. сўмлик қурилишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 75,7 фоиз) бажарилди ва 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан ўсиш суръати 124,8 фоизни ташкил қилди.

43454,0 млрд, сўмлик хизматлар кўрсатиб (республика жами хизматлар ҳажмининг 51,6 фоиз) суръати 105,2 фоизни ташкил қилди:

Чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 85,4 фоиз ёки 65861,0 млрд, сўми (ўсиш суръати 103,1 фоизни ташкил қилди) шакллантирилди:

2199,3 млн. доллар (умумий экспорт ҳажмининг 26,1 фоиз) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, бу эса 2018 йилнинг январь-июнига нисбатан 458,7 млн. долларга ёки 26,4 фоизга кўпайиши таъминланади.

Автомобиль транспорти юк айланмасининг 9,3 фоизга (республика жами автомобиль транспорти юк айланмасининг 78,5 фоиз) кўпайиши таъминланади.

Йўловчи айланмасининг эса 2,5 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 95,2 фоиз) кўпайиши таъминланди.

4 612
ЎзА