Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.09.2018 16:52 Чоп этиш версияси

Кичик бизнесга айланма маблағларни тўлдириш учун ажратиладиган кредитлар муддати 3 йил этиб белгиланди

“Ўзсаноатқурилишбанк” ўз мижозлари хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратиладиган кредитлари муддатини 18 ойдан 36 ой (3 йил)га узайтирди.

Кредит фоиз ставкаси имзоланган кредит шартномасига мувофиқ белгиланади. Таъминот сифатида кредит суммасининг 125 фоиз миқдоридан кам бўлмаган гаров қабул қилинади.

Таъкидлаш лозимки, “Ўзсаноатқурилишбанк” ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун турли учрашув ва семинарлар ташкил этиб, соҳа субъектларининг молиявий хизматларга бўлган фикр-мулоҳазаларини ўрганмоқда.

Бу янги банк маҳсулотларини жорий этиш, амалда бўлган хизматларни такомиллаштириш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилмоқда.

ЎзА
2 800