ЎзА Ўзбек

05.07.2018 20:13 Чоп этиш версияси

Сафардан олдинги сафар

Сафардан олдинги сафар
Тошкент вилоятидан муқаддас Ҳаж сафарига борувчи 154 фуқаро Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди.

Ислом дини ривожига мислсиз ҳисса қўшган буюк аллома ва уламоларнинг руҳлари мангу қўним топган қадимий Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларни, айниқса Ҳаж сафарига отланган пиру-бадавлатларимизнинг Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиши яхши анъанага айланган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят туризм департаменти билан ҳамкорликда ушбу эзгу анъанага мувофиқ, вилоятдан Ҳаж зиёратига борувчиларнинг Самарқандга сафарини ташкил этди.

“Занги ота" мақбарасидан сафарга отланган зиёратчилар сафарининг биринчи кунида Имом ал-Бухорий, иккинчи кунида Самарқанд шаҳрининг Гўри Амир, Шоҳи зинда каби муқаддас қадамжоларини зиёрат қилди.

10739582-0cd2-4e80-a590-d6f02f5ce0e0.jpg

347caa07-8dc7-4cb3-8968-1cf6c796e98d.jpg

2fa7e2b8-1fb4-4501-93b3-248ac0e984ac.jpg

c896ac5c-1f40-4dbf-96ca-2cfdd5c0760f.jpg

А.Худойқулов, ЎзА
11 520