ЎзА Ўзбек

19.11.2018 09:06 Чоп этиш версияси

Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатди?

Хусусий тиббиёт муассасалари кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатди?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул тиббий хизматлар кўрсатилиши мумкин бўлган аҳоли тоифаларини яна бир карра эслатди.

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

• ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар; 

• I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар; 

• муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар; 

• ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар; 

• етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар; 

• 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар; 

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.

ЎзА
4 362