ЎзА Ўзбек

10.07.2018 15:45 Чоп этиш версияси

Хусусий клиникада сифатли тиббий хизмат

Хусусий клиникада сифатли тиббий хизмат
Навоий вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари сони жорий йилнинг ўтган даврида 13 тага кўпайиб, жами 133 тага етди. Уларнинг 124 таси амбулатор ва 9 таси стационар шароитда аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Навоий шаҳридаги “Med Expert” клиникаси ҳам аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келаётган шифо масканларидан. Жорий йилда фаолият бошлаган тиббиёт муассасаси “Ипотекабанк”дан олинган 1 миллиард сўм кредит эвазига мукаммал таъмирланиб, замонавий жиҳозланди. 25 кишининг бандлиги таъминланган шифохонада кундузги стационар ҳам ташкил этилган.

– Шифохонамизда ҳар бир беморга, аввало, меҳмон сифатида қаралади, - дейди клиника раҳбари Матлуба Эргашева. - Шароитлар ҳам шунга яраша.

Булар беморни нафақат жисмонан, балки руҳан соғломлаштиришга хизмат қилади.

4.jpg

7 (1).jpg

Сирож Аслонов (сурат) ЎзА
6 710