ХУШХАБАР: ўзбек олими нуфузли илмий ташкилотга аъзо бўлди
Ушбу жамият нафақат Туркияда балки, бутун дунёда энг нуфузли илмий ташкилотлардан бири ҳисобланади.
ЎзРФА Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори, филология фанлари доктори, профессор Жаббор Эшонқулов Туркиянинг Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих жамияти аъзолигига қабул қилинди.
Ушбу жамият нафақат Туркияда балки, бутун дунёда энг нуфузли илмий ташкилотлардан бири ҳисобланади. Жамият шафелигида Ўзбекистон адабиёти Туркияда кенг тарғиб қилинмоқда. Икки мамлакат олимлари иштирокида йигирмага яқин ўзбек достонлари ўзбек ва турк тилларида нашр этилган. “Ойчинор”, “Малика айёр”, “Машриқо”, “Рустамхон”, “Эрали ва Шерали”, “Хушкелди”, “Балогардон”, “Далли” каби достонлар шулар жумласидандир. Қолаверса, ўзбек фолкьлорида муҳим аҳамиятга эга яна 30 дан ортиқ достон чоп этилиши режалаштирилган.
Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги адабий алоқалар янги босқичга кўтарилган. Айниқса, Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлиши мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларнинг юксалишига хизмат қилаётир.