Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.05.2018 14:58 Чоп этиш версияси

Хотира ва қадрлаш ойлиги

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида май ойи “Хотира ва қадрлаш ойлиги” деб эълон қилинди.

Мазкур ойлик доирасида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда кексалар хонадонларида бўлиш, уларга кўмаклашиш, турли учрашувлар ўтказиш, хайрия акцияларини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон давлат консерваторияси билан ҳамкорликда “Мардлик, бурч ва садоқат” шиори остидаги тарғибот акцияси доирасида Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий кийимларни кийинган оркестр жамоаси пойтахтимиз кўчалари бўйлаб концерт дастурларини намойиш этади.

Ойлик доирасида фаол ёшлар гуруҳи маҳаллаларда бўлиб, ёши улуғлар ҳолидан хабар олади ва уларга совғалар улашади.

Барно Мелиқулова, ЎзА
8 263