ЎзА Ўзбек

23.07.2018 20:53 Чоп этиш версияси

Хорижлик тадбиркорлар Самарқандда туризмни ривожлантириш учун инвестиция киритмоқчи

Хорижлик тадбиркорлар Самарқандда туризмни ривожлантириш учун инвестиция киритмоқчи
Бирлашган Араб Амирликларининг “Atlantis Holiday” туристик корхонаси асосчилари Самарқандга ташриф буюрди. Улар вилоятнинг бир қанча туристик объектларида бўлиб, бой тарихий-маданий меросимизга юқори баҳо беришди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, “Atlantis Holiday” туристик корхонаси раҳбари Рашид Маҳмуд Абдулраҳим Алнури Самарқанд вилоятида келгусида қурилиши режалаштирилаётган туристик объектлар лойиҳаси билан яқиндан танишди. Хусусан, Имом ал-Бухорий мажмуаси ҳамда Самарқанд Сити лойиҳаси инвесторларда катта қизиқиш уйғотди.

Шу боис ҳам туристик корхоналар вакиллари, ресторанлар ҳамда меҳмонхоналар раҳбарияти иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида туризм соҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш, соҳага инвестицияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди. 

ЎзА
4 107