Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.07.2018 09:09 Чоп этиш версияси

Хорижлик фуқаролар электрон виза учун қанча тўлайди?

Хорижлик фуқаролар электрон виза учун қанча тўлайди?
Хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори белгиланган. 

Ҳозирги вақтда республикамизга хорижий фуқароларнинг кириши учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини оптималлаштиришга, миллий иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига кириш туризмини трансформация қилиш, маданий-тарихий меросни, табиий бойликлар ва анъаналарни, шунингдек, республиканинг туризм имкониятлари ва салоҳиятини кенг тарғиб қилишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш жараёни хорижий фуқароларнинг республикага кириши тартибини янада соддалаштириш, электрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш бўйича интерактив хизматларни такомиллаштиришни талаб этмоқда. Шунингдек, бир қатор хорижий мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига визасиз қисқа муддатли, 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз киришини соддалаштиришга зарурат ошди.

Айни ишларни тартибга солишда Президентимизнинг жорий йил 4 июлдаги “Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастур-uламал бўлиб хизмат қилади.

Қарорга кўра, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши учун электрон виза расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун консуллик йиғими миқдори 20 АҚШ доллари этиб белгиланди. Тушган маблағлар кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик идораларини молиялаштиришга йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг валюта ҳисоб рақамига ўтказилади.

ЎзА
1 874