Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

07.09.2018 20:39 Чоп этиш версияси

Хорижий инвестиция: имтиёз, имконият ва самара

Хорижий инвестиция: имтиёз, имконият ва самара Мамлакатимизга инвестициявий шароитлар билан танишиш, истиқболли шартномалар тузиш мақсадида кўплаб хорижий компаниялар вакиллари ташриф буюрмоқда.

Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов ҳудудда ўз инвестицияси ҳисобига бизнес юритишни режалаштираётган бир гуруҳ хорижлик сармоядорлар билан учрашди.

Греция ишбилармон доиралари вакиллари билан ўтган учрашувда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ва Конимех туманида пишлоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклиф этилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

4.jpg

Қизилтепа туманида балиқчиликка ихтисослашган “Mr Fish Company” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона вакиллари – эронлик ишбилармонлар ҳам янги лойиҳалари билан ўртоқлашди. Улар билан ҳамкорликнинг истиқболлари ва келгуси режалар бўйича келишувга эришилди.

Жанубий Кореянинг “Ha Jin” компанияси вакиллари Кармана туманида 150 гектар майдонда қалампир етиштиришни режалаштирмоқда. Етиштириладиган маҳсулот келгусида тўлиғича Корея Республикасига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Учрашувда мамлакатимизда иқтисодий фаолият юритиш борасидаги қонунчилик асослари ва амалий шароитлар, инвесторлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Нуриддин Раҳимов, Сирож Аслонов (сурат) ЎзА