Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.08.2018 14:39 Чоп этиш версияси

Хоразмда оилавий ажримлар сони ортган

Хоразмда оилавий ажримлар сони ортган

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида Хоразм вилояти Хотин-қизлар қўмитасининг навбатдаги бошқарув йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

Йиғилишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини таҳлил ва сарҳисоб қилиш, келгусидаги режаларни белгилаб олиш, ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, қуйи тизим фаолиятига янгича йўналишлар бериш, тажриба алмашиш, аёллар ўртасида учраётган турли муаммоларни бартараф этиш, улар бандлигини таъминлаш каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Вилоятда ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногиронлиги бўлган аёлларни аниқланмоқда. Ҳудудларда 558 нафар оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилган. Оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг манзилли ҳимоясини таъминлаш мақсадида уларнинг 18 нафари арзон уй-жойлар билан таъминланди. 200 га яқини ишга жойлаштирилди, шунингдек 231 нафарига моддий кўмак берилди. 

Йиғилиш давомида вилоятида хотин-қизлар жиноятчилиги, айниқса, оилавий ажримлар ортиб кетганлиги танқид остига олинди. Шунингдек, ташкилот тизимида, айниқса, маҳаллардаги мутахассислар ишини кучайтириш борасидаги масалалар юзасидан аниқ таклифларни ўртага ташланиб, фикр алмашилди. 



Аҳмаджон Шокиров, ЎзА
4 429