ЎзА Ўзбек

03.06.2019 14:02 Чоп этиш версияси

Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлди

Хоразмда келин маст ҳолатда қайнотасининг умрига зомин бўлди

Боғот туманида яшовчи 27 ёшли фуқаро 50 ёшли қайнотасини маст ҳолатда пичоқлади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилишича, 2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

ЎзА
13 153