Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

24.07.2018 11:14 Чоп этиш версияси

Хоразм вилояти Қатар давлати билан ов туризмида ҳамкорлик қилади

Хоразм вилояти Қатар давлати билан ов туризмида ҳамкорлик қилади
Вилоятида туризмнинг янги йўналишларидан бири – ов туризми ривожлантирилмоқда.

Ўзбекистонда туризм соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Дунё сайёҳларини юртимизга қизиқишини ошириш мақсадида турли йўналишларда янгиликлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Хусусан, Хоразм вилоятида туризмнинг янги йўналишларидан бири – ов туризми ривожлантирилмоқда.

4a180ed5-2da7-4553-9de3-b063acd4c005.jpg

– Ов туризмининг қулай жиҳати шундаки, унда туристларга юқори даражада хизмат кўрсатувчи меҳмонхоналар қуриш талаб этилмайди, - дейди Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори вазифасини бажарувчи Азизбек Полвонов. – Сайёҳликнинг бу турида анъанавий ҳордиқ чиқариш ва маиший қулайликларга эга бўлиш иккинчи даражали масала, деб қаралади. Туркиялик тадбиркор Ҳалис Танер билан вилоят ҳудудида ҳамкорликда овчилик туризмини ривожлантириш ва бу соҳага Қатар давлатидан инвесторлар жалб қилиш борасидаги режа ва таклифларни ўртоқлашдик. 

89d47545-b928-41cf-beef-b538cf8a8587.jpg

Хорижлик инвестор ва вилоят мутахассислари биргаликда режалаштирилаётган овчилик туризмига мос келувчи ҳудудларни – Хоразм – Бухоро йўналишини жойларга чиқиб ўрганишди. 

7808efc3-1bce-44eb-a9bf-3c9cc9db0e5a.jpg

Яқин кунларда режалаштирилаётган ишларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан қатарлик инвесторларни Хоразм вилоятига ташрифи кутилмоқда.

ЎзА
9 735