ЎзА Ўзбек

14.08.2020 Чоп этиш версияси

Хонободда янги меҳмонхона иш бошлади

Хонободда янги меҳмонхона иш бошлади

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида замонавий, барча қулайликларга эга "Шердор" деб номланган янги меҳмонхона бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида ички туризмни ривожлантириш, хусусан, Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш бўйича таклифларни илгари суриб, бу борада қилиниши зарур бўлган қатор вазифаларни белгилаб берган эди. 

1 (3).JPG

Ана шу вазифалар ижроси доирасида Хонободда янги туристик объектлар барпо этиш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами олдидан иш бошлаган мазкур меҳмонхона ҳам ана шу йўналишдаги ишларнинг амалий натижасидир. 

7.jpg

Умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард сўм бўлган, 35 ўринли мазкур меҳмонхона тадбиркор Ш. Ваҳобжоновнинг ўз маблағи ҳисобига қуриб битказилди. Меҳмонхонада 2, 3, 4 ва 6 кишига мўлжалланган стандарт, ярим люкс ва люкс хоналар мавжуд бўлиб, улар энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Янги меҳмонхонанинг ишга тушиши билан 13 нафар ишсиз фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

3 (3).jpg

2 836
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА