Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 13:12 Чоп этиш версияси

Холон университети координатори​ ЎзМУда дарс беряпти

Холон университети координатори​ ЎзМУда дарс беряпти
Шу йилнинг 13-20 февраль кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари Исроил давлатида бўлган эди. 

Ташриф доирасида ЎзМУ ва Холон технология институти ўртасида инновацион ўқув дастурлар ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, изланишлар соҳасида академик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, мультидисциплинар дастурларни йўлга қўйиш, ЎзМУ негизида Холон технология университети факультетини ташкил этиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Исроилнинг Холон технологиялари университети ГИС лойиҳаси ва илм-фанни лойиҳалаш факультети координатори Марк Исроил келишувга мувофиқ ЎзМУга ташриф буюрди.

14 кунга мўлжалланган дарсларда Марк Исроил ўқув жараёнида АКТ ва Геологик тадқиқотлар учун янги тажриба маҳоратини шакллантиришга оид тадқиқотлари билан таништирмоқда.

Исроиллик мутахассис бўлғуси математик, геолог ва географларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтармоқда. 

Муслима Омонқулова, ЎзА
3 109