Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.08.2018 16:26 Чоп этиш версияси

Ходимлар оммавий диктант ёзди

Ходимлар оммавий диктант ёзди
Бугунги кунда барча идора, ташкилот ва муассасалар томонидан ходимларининг оммавий ахборот воситалари билан узвий ҳамкорликда ишлаши йўлга қўйилмоқда.

Шунингдек, ходимлар тўғридан-тўғри ўз ташкилоти номидан турли ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, фаолият олиб бормоқда. Бу эса улардан она тилимиз имло қонун-қоидаларини яхши билишни талаб этади. Сир эмас, бугунги кунда ижтимоий тармоқларни кузатганимизда, у ерда ўз чиқишини қилаётган шахслар томонидан она тилимиз имло қоидаларини билиб ё билмасдан бузган ҳолда постлар (ёзувлар) қолдириш ҳолатлари кўпайиб кетди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларни кузатиб бораётган фойдаланувчиларга, айниқса, ёшларга ўзининг салбий таъсирини ўтказаётганлиги ҳам бор гап.

f11ad8a1-0032-4933-8953-33870b7f7276.jpg

Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси матбуот, ахборот, жамоатчилик билан ишлаш секторининг 2018 йил иккинчи ярим йиллик иш режаси 7-бандига "Ходимларнинг ўқиб-ўрганишга, тўғри ва хатосиз ёзишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг она тилимиз асосларини эгаллашга бўлган иштиёқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимда меҳнат фаолияти олиб бораётган ходимлардан диктант олиш тадбирини ўтказиш" киритилган, тадбирни 2018 йилнинг август ойида ўтказиш белгиланган эди. Тадбир ҳамкори сифатида Фарғона вилояти ахборот-кутубхона маркази танланди.

a31c34d8-eab4-4371-9b0a-93f05ee0281f.jpg

Тизимда биринчи маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир ихтиёрийлик асосида ташкиллаштирилди. Унда ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятлари тизимида меҳнат фаолияти олиб бораётган раҳбар ва масъул ходимлар ихтиёрийлик ва тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этди.

Тадбирда ходимлар иштирокини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Имло қоидалари билимдони“ ва “Она тилига ҳурмат ва эътибор учун“ номинациялари жорий этилди.

Ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.


Ғайрат Маматқулов,
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси Фарғона вилояти
ҳудудий бирлашмаси раиси ўринбосари

9 104