Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.09.2017 15:39 Чоп этиш версияси

“Хизмат – беминнат” ўқув курслари лойиҳаси: фаол иштирок этган ўқитувчи-мураббийлар тақдирланди

Пойтахтимиздаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида партиянинг “Хизмат – беминнат” ўқув курслари лойиҳасининг дастлабки босқичида фаол иштирок этган ўқитувчи-мураббийларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси С.Отамуродов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин топишига кўмаклашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Айниқса, уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни касб-ҳунарга жалб этиш, иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида мамлакатимиз миқёсида 374 бепул ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курсларида 2 минг 600 дан ортиқ йигит-қиз қатнашди. Улардан 908 нафари уюшмаган, 631 нафари фанлардан ўзлаштириши паст бўлган ёшлар ва 1 минг 66 нафари кам таъминланган оилалар фарзандларидир. Лойиҳанинг амалий натижаси сифатида иштирокчилардан 25 нафари жорий йил август ойида олий ўқув юртларига кириш тест синовларидан муваффақиятли ўтди.

Ёшлар лойиҳа жараёнида чет тиллари, кимё, физика, математика, ахборот технологиялари, спорт, мусиқа, тасвирий ва амалий санъат, соғлом турмуш тарзи йўналишларида бепул таълим олмоқда.

Ушбу ўқув курсларида республика, жаҳон миқёсидаги мусобақалар, олимпиадалар, танловлар ва конкурсларнинг ғолиблари, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови совриндорлари, маҳаллаларда истиқомат қилаётган нафақадаги кўп йиллик тажриба ва касб маҳоратига эга бўлган педагоглар кўнгилли равишда ёшларга таълим берди, касб-ҳунар ўргатди. Тадбирда лойиҳада фаол қатнашган ўқитувчи ва мураббийларнинг бир гуруҳи партия томонидан тақдирланди.

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
2 008






Все о погоде - Pogoda.uz