ЎзА Ўзбек

29.08.2018 10:32 Чоп этиш версияси

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси ёшларни бепул олий ўқув юртларига тайёрлайди

“Хизмат – беминнат” лойиҳаси ёшларни бепул олий ўқув юртларига тайёрлайди

Пискент туманида ташкил этилган тўгаракда 12 нафар ёш таҳсил олган бўлса, шулардан 9 нафари бу йил юртимиз олийгоҳларида талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. 

photo5197358921986189672.jpg

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси билим ва касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган ёшларни чорлайди.

Мамлакатимизда ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини ёшлар ташкил этиши, бу масаланинг нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган қатор лойиҳалар бугун жуда кўплаб ёшларни ўз атрофига жамлаб иқтидор ва қобилиятларини намоён этишларида, касб-ҳунар эгаллашларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, партия томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини турли хил фан ва ҳунар тўгаракларига жалб қилиш мақсадида ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси амалда ўз самарасини бермоқда.

Ушбу лойиҳа асосида биргина Пискент туман кенгаши томонидан ташкил этилган тўгаракда 12 нафар ёш таҳсил олган бўлса, шулардан 9 нафари юртимиз олийгоҳларида талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларда йўлга қўйилган бўлиб, ўқув-тўгарак машғулотлари бепул амалга оширилади.

ЎзА
6 769