Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.04.2018 19:48 Чоп этиш версияси

Хивалик фуқаро МИБ ходимига пора таклиф қилди

Бу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Хива шаҳридаги Соҳибкор кўчаси 52-уйда табиий газ ва электр энегияси бўйича назорат-текширув тадбири ўтказилаётган пайтда содир бўлди.

Хонадоннинг табиий газдан оз эмас, кўп эмас 3 миллион 247 минг сўм қарзи борлиги аниқланди. Фуқаро Давлатназар Каримов қарздорликни қонуний тарзда бартараф этишдан кўра, бу масалани бюронинг туман инспектори билан ими-жимида ҳал этишни мақсад қилади. У инспекторга қарздорликни йўқ қилиб бериш, ҳисоблагични махсус кўрикдан яроқсиз, деб ўтказиб беришини сўраб, 500 минг сўм пора таклиф қилади. Аммо, ишим “ўнгидан келди” деб ўйлаган фуқаронинг нияти пучга чиқди. Инспекторга ана шу пулни пора тариқасида бераётганида МИБнинг вилоят бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси ва тезкор ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Давлатназар Каримовга нисбатан тўпланган ҳужжатлар ҳамда далилий ашёлар терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун Хива шаҳар прокуратурасига юборилди.

Telegram-UzA.jpg

А.ШОКИРОВ, ЎзА
8 871