ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон иқтисодиётига фаол равишда инвестиция киритмоқда​

Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистон иқтисодиётига фаол равишда инвестиция киритмоқда​

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тўпланган юридик шахс мавқеига эга корхона ва ташкилотлар демографияси тўғрисидаги таҳлилий ахборотга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда ўтган 2019 йилда Хитой капитали асосида 531 та компания ташкил этилган.

Олинган маълумотлар хитойлик тадбиркор ва сармоядорларнинг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончидан далолат беради. Масалан, Хитой 2019 йилда юртимизда ташкил этилган компаниялар сони бўйича биринчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда мамлакатимизда Хитой капитали асосида 1652 та компания фаолият кўрсатмоқда.

Бундай жадал ўсиш суръатига қарамай, Хитой юртимизда иш юритаётган қўшма корхоналар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллайди. Ушбу рейтингда Россия биринчи ўринни сақлаб турибди. Республикамизда Россия капитали асосида 1828 та компания ташкил этилган бўлиб, шулардан 401 таси 2019 йилда очилган. Учинчи ўринни 1271 та компанияси билан Туркия эгаллаб турибди. Ушбу компанияларнинг 397 таси ўтган йили ўз фаолиятини бошлаган.

Хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналарнинг аксарияти пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида жойлашган.

2 004
Роман БОНДАРЧУК, ЎзА