Тақдимот маросимида Хитойнинг расмий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-академик доиралари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ва дипломатик корпус раҳбарлари иштирок этдилар.
Пекиндаги Хитой халқаро муаммолар академиясида “Президент Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу асар ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой халқаро муаммолар академияси мувофиқлаштируви остида “Халқаро ҳаёт” нашриёти томонидан чоп этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Асарда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши ва келажаги юзасидан стратегик қарашлари, давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё минтақаси, ШҲТ ва
Китоб муаллифлари орасида Хитой Халқ Республикасининг нуфузли таҳлилий-илмий марказлари раҳбарлари ҳамда экспертлари, жумладан, Хитой замонавий халқаро муносабатлар академияси, Ташқи ишлар вазирлигининг Хитой халқаро муаммолар академияси, Хитой ижтимоий фанлар академияси ва бошқа қатор ташкилотларнинг етакчи таҳлилчилари мавжуд.
Тақдимот
Хитой халқаро муаммолар академияси президенти Ци Чжэнхун маросимни очар экан, Ўзбекистон етакчиси мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланишидаги асосий вазифаларни белгилаб бергани ва улар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги кенг кўламли ислоҳотлар дастурининг асосини ташкил этишини таъкидлади.
- Ўзбекистонда рўй бераётган кенг қамровли ўзгаришлар сабаби “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”,“Одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни кўришни истайди” сингари ҳақиқатга содиқлик билан изоҳланади, - деди у. - Бундай тамойиллар давлат ва жамиятни тизимли ислоҳ қилиш мақсадида Ўзбекистон етакчиси олиб бораётган ички сиёсатнинг асосини ташкил этади.
-
- “Президент Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори” китобининг бугунги тақдимотида
катнашганимдан бениҳоя хурсандман, - деди Хитой ҳукумати Махсус вакили ЛиХуэй . - Ўзбекистонда сўнгги уч йилда олибборилаёган прагматик сиёсат туфайли кўпгина соҳаларда катта натижаларга эришилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон ривожланишини янги босқичга кўтариш мақсадида тараққиётнинг стратегик йўналишларини белгилаб берди. Мамлакатда чет эл сармоядорлари учун жуда қулай шароитлар яратилгани ҳам барчанинг эътиборини тортмоқда. Мен яқинда Ўзбекистонга сафар қилиб, мамлакат қисқа муддатда жуда катта ижобий ўзгаришларга эришганига гувоҳ бўлиб қайтдим. Шу ўринда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кўп қиррали ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш таъминлангани, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида стратегик шериклик изчил ривож топаётганини алоҳида таъкидлашни истар эдим.
Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг биринчи бош котиби, ХХР ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари
Хитой тижорат вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Саидов Хитойда “Президент Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори” китоби чоп этилишидаги ташаббуси учун Хитой халқаро муаммолар академияси ва унинг
Тақдимот маросимида Хитой
Маросимда сўзга чиққанлар томонидан “Президент Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврининг меъмори” номли асар Хитойнинг сиёсатни шакллантирадиган, илмий, академик ва эксперт доиралари вакиллари учун Ўзбекистондаги замонавий ислоҳотлар ҳамда бу жараёнларнинг Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик ва тараққиётнинг узоқ муддатли истиқболларига стратегик таъсирини чуқур ўрганиш нуқтаи назаридан муҳим кўмакдош бўлиб қолишига умид билдирди.
Маълумки, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатилишига йўналтирилган халқаро ҳаракатларда фаол ўрин тутмоқда. Тақдимот чоғида Тошкент Афғонистоннинг қўшни мамлакатлар билан минтақавий ва минтақалараро алоқаларига жалб қилиниши ташаббускори бўлаётгани қайд этилди. Бунда Ўзбекистон Президентининг “Барқарор ва фаровон Афғонистон – Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизликнинг гаровидир. Афғонистоннинг тинчлик йўлига ўтиши кўп жиҳатдан унинг иқтисодий ривожланишига боғлиқки, бунда минтақа мамлакатлари иштирок этишлари мумкин ва зарурдир”, деб айтган фикрларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг ислоҳотчилик йўли ва очиқ ташқи сиёсати мамлакатимизнинг Осиё, Европа ва Америка мамлакатлари учун ҳам, нуфузли халқаро ташкилотлар учун ҳам жуда жозибали, масъулиятли ва узоқ муддатли ҳамкор мамлакат сифатидаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлади.
Ўзбекистондаги тизимли ўзгаришлар ўзбек – хитой стратегик шериклик муносабатларида, Тошкент ва Пекиннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳамда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги ҳамкорлигида ҳам ўз аксини топди.
Икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли қисқа муддат ичида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янги даражага чиқди, ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш муносабатлари изчиллик моҳиятини касб этди. Юқори ва олий даражадаги ташрифлар тобора кўпаймоқда, гуманитар-ижтимоий алоқалар мустаҳкамланмоқда. Стратегик шериклик янгидан-янги амалий мазмун билан бойиб бормоқда.
- Ўзбекистон Президенти, у олиб бораётган ташқи ва ички сиёсат, мамлакатда ҳаётга