ЎзА Ўзбек

02.03.2020 Чоп этиш версияси

Хитойда коронавирусни даволаш учун қурилган касалхона ёпилди

Хитойда коронавирусни даволаш учун қурилган касалхона ёпилди

Хитой ҳукумати Ухань шаҳрида коронавирус тарқалган кезлари барпо қилган биринчи касалхонани ёпишга қарор қилди. Чунки касалхонада бирорта ҳам бемор қолмаган, деб хабар бермоқда Reuters.

Хитой ҳукуматининг маълум қилишча, охирги бемор COVID-19 пневманиясидан тузалиб кетгач, касалхонани ёпишга қарор қилинган. Мазкур касалхона Ухань шаҳрида коронавирус тарқалгандан кейин қурилган биринчи касалхона ҳисобланади, бундай касалхоналар шаҳарда 16 та.

Ҳозирги пайтда дунё бўйича коронавирусдан хасталанганлар сони 89 мингтага етди. Улардан 3 мингдан кўпроғи вафот этган, 45 мингги тузалиб кетган. Вирус яна 65 та мамлакатда қайд этилди.

13 784
ЎзА