Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 16:53 Чоп этиш версияси

Хитойда давлат-хусусий шериклиги асосида 14 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич саноқли

 Хитойда давлат-хусусий шериклиги асосида 14 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилмоқда, Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич саноқли Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Осиё тараққиёт банки, Хитой Халқ Республикасининг қашшоқликка қарши курашиш ва минтақавий ҳамкорлик жамғармаси ҳамкорлигида “Сув таъминоти соҳасида давлат-хусусий шериклиги ва ақлли технологияларни ривожлантириш” мавзусида ташкил этилган семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

IMG_20180705_103139.jpg

Вазирликлар, қўмиталар, ОТБ, “Сувоқова” давлат унитар корхоналари мутахассислари, халқаро экспертлар иштирок этаётган ушбу семинарнинг давлат-хусусий шериклиги принциплари ва глобал тенденциялари, давлат-хусусий шерикликни амалда татбиқ этиш масалаларига бағишланган сессияларида ДХШ соҳаси бўйича халқаро эксперт Матс Андерсон, Сеул университети профессори Парк Хьеон, Осиё тараққиёт банки вакили Жунг Хо Ким чиқиш қилди.

IMG_20180705_103151.jpg

Таъкидлангандек, соҳаларда давлат-хусусий шерикликни йўлга қўйиш қатор афзалликларга олиб келади. Бу афзалликларнинг биринчиси фискаль макон кенгайишидир. Бу нима дегани? Яъни чекланган бюджет ҳолатида ДХШ давлат учун молиявий муқобилга айланади. Иккинчидан эса соҳаларда кўрсатилаётган хизмат сифати ҳам ошиб боради. Мисол учун, дунёнинг ривожланган давлатларда сув таъминоти, маиший чиқиндиларни бошқариш, сувоқова каби тармоқларда фаолият юритувчи хусусий операторлар истеъмолчилар эҳтиёжини тез ўрганиб, талабга мос хизмат кўрсатиб келмоқда.

Семинарда халқаро экспертлар ДХШни кенг йўлга қўйган Осиё минтақасидаги мамлакатлар тажрибасига ҳам алоҳида тўхталди. Қайд этилганидек, бугунги кунда Хитой айни соҳада илғор тажрибага эга бўлиб, мамлакатда сув таъминоти, маиший чиқиндиларни бошқариш каби тармоқларда давлат-хусусий шериклиги асосида 14 мингдан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
2 576