ЎзА Ўзбек

26.07.2018 14:23 Чоп этиш версияси

Хитой ТИВ АҚШ элчихонаси ёнидаги портлашга муносабат билдирди

Хитой ТИВ АҚШ элчихонаси ёнидаги портлашга муносабат билдирди
Хитой ТИВ: “Пекиндаги АҚШ элчихонаси ёнидаги портлаш жамоат тартибсизлигига алоқадор кўнгилсиз ҳодиса”.

Аввалроқ, хорижий ОАВ томонидан АҚШнинг Хитойдаги элчихонаси ёнида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар тарқатилди.

РИА Новостининг ёзишича, портлаш воқеаси бўйича Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ген Шуан баёнот берган. 

Ген Шуан баёнотига кўра, АҚШ элчихонаси ёнидаги портлаш жамоат тартибсизлигига алоқадор кўнгилсиз ҳодисадир. Интернетда портлаш ҳақида хабарлар тарқалиши билан вазиятни ўрганган Пекин полицияси шу хулосага келган. 

Хабарда эслатилишича, аввалроқ Пекин полицияси АҚШ элчихонаси жойлашган Чаоян туманида жароҳатланган эркакни қўлга олгани, унинг қўлида мушаклар портлаб кетган бўлиши мумкинлиги, бошқа жабрланганлар йўқлигини маълум қилган. 
ОАВ манбаларига кўра, портлашда АҚШ дипмиссия вакилларидан ҳеч бири жабр кўрмаган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 719