ЎзА Ўзбек

24.07.2018 12:22 Чоп этиш версияси

Хитой телевиденияси Ўзбек ошхонаси ҳақида фильм олди

Хитой телевиденияси Ўзбек ошхонаси ҳақида фильм олди
Хитойнинг “CCТВ-7” давлат телевидениясининг суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга келган эди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасидан маълум қилишларича, улар юртимизнинг сайёҳлик имконият, миллий ошхонамизнинг ўзига хос хусусиятлари, салоҳияти ҳақида махсус дастур тайёрлади.

Шу мақсадда гуруҳ миллий таомларни тайёрлаш жараёнини суратга олиш учун Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида тайёрланган, Ўзбекистон миллий ошхонасига бағишланган ушбу ҳужжатли фильм яқинда Хитойнинг “ССВ-7” телеканалида намойиш этилди. 
Маълумотларга кўра, бу фильмни хитойликлар катта қизиқиш билан кутиб олган. Уни кўрганлар сони 150 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Айни вақтда ушбу ҳужжатли фильмни ўзбек тилига таржима қилиш ва юртимиз оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш мўлжалланмоқда.



ЎзА
5 923