ЎзА Ўзбек

01.11.2019 Чоп этиш версияси

​Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди

​Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян Ўзбекистонга келди

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

12.JPG

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

13.JPG


3 243
Абдулазиз Мусаев, ЎзА