ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

Хитой элчиси билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

Хитой элчиси билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон - Хитой муносабатлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари бўйича ҳам фикр алмашдилар.

1 964
ЎзА