Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.02.2018 08:16 Чоп этиш версияси

Хазон бўлган умр

Хазон бўлган умр 2018 йил 15 февраль куни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган “Хазон бўлган умр” спектаклини Қўқон шаҳар мусиқали драма театрида намойиш қилдилар.

Спектаклга Қўқон шаҳридаги ўқув юрти талабалари, мактаб ўқувчилари, атроф туманлар ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда уюшмаган ёшлардан иборат 500 дан ортиқ томошабин иштирок этди. Спектаклни саҳналаштирувчи режиссёр, доцент Шамсиддин Усмонов, сценарий муаллифи, профессор Арсен Исмоиловлар мураббийлигида тайёрланган спектакль ҳақида Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўрахон Пўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Азимжон Азизов, Ёшлар иттифоқи Қўқон шаҳар кенгаши раиси Отабек Расуловлар илиқ фикрлар билдирдилар.

DSC_0036-1.jpg

DSC_0081-1.jpg

DSC_0084-1.jpg

Равшан Деҳқонов,
ўқитувчи, режиссёр ёрдамчиси


9 654