ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Хайрли ишлар давом этмоқда

Хайрли ишлар давом этмоқда

Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан нуронийлар, диний ташкилотлар вакиллари, тиббиёт ва Миллий гвардия ходимларидан иборат таркибда тузилган тарғибот гуруҳи маҳаллаларда, аҳоли гавжум жойларда ва хонадонларда бўлди. Улар томонидан коронавирус пандемиясига қарши баҳамжиҳат курашиш, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилиш ва бундай пайтларда барчамиздан вазминлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига риоя қилиш талаби ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга шаҳардаги “Боғзор“ ва “Жўй жангал“ маҳаллаларида 200 дан ортиқ кексалар ва беморлар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

photo_2020-03-26_18-27-52.jpg

Тадбир давомида тарғибот гуруҳи “Фаровон“ массивида ва “Яшил дунё“ деҳқон озиқ-овқат бозорида бўлиб, аҳолига бепул ниқоб ҳамда қўлқоплар тарқатди.

416
Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА