ЎзА Ўзбек

19.08.2018 10:55 Чоп этиш версияси

Хайрия ҳашари: Уйинг обод – кўнглинг обод!

Хайрия ҳашари: Уйинг обод – кўнглинг обод!

2018 йил август ойи университет ҳудудларида ободонлаштириш ва тозалик ойлиги, деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳитнинг тозалигини сақлаш ишлари олиб борилмоқда.

photo5458697837882747185.jpg

Шунингдек, 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши режалаштирилган эди. Ҳашарда олий таълим масканида фаолият олиб бораётган барча ходимлар – соҳа проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар ихтиёрийлик асосида уюшқоқлик билан хайрия ҳашарни бошлаб юборишди.

Университет таркибидаги 10 та факультетнинг ҳудудларида тозалаш ишлари олиб борилиб, гулзор ва дарахтзорларни ер қисми чопилди. Хайрия ҳашарида университетнинг Геология, Физика, Тарих ва Иқтисод факультетларига янги қабул қилинган талабалар ҳам кўнгилли равишда иштирок этди. Дарахтларни оқлаш, йўлакларни чиқиндилардан ҳоли этишда университет ходимларига кўмаклашаётган ёшлар янги ўқув йилида мазкур даргоҳнинг озода ва тоза бўлишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Бир сўз билан айтганда, “Уйинг обод, кўнглинг обод”, деганларидек ҳашарчилар ўз уйларидек бўлган олий таълим даргоҳини бироз меҳри ва меҳнати билан кўркамлаштирди.

ЎзА
7 681