Тошкентда 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида икки томонлама маслаҳатлашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмадали Ватанзода раислигида ўтган маслаҳатлашув чоғида икки томонлама олий даражадаги ташрифлар, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланиши узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда ижобий таъсир кўрсатгани қайд этилди.

Икки давлат раҳбарларининг қатъий иродаси туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янгича мазмун билан бойиб, юқори даражага кўтарилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон – Тожикистон маслаҳатлашуви механизми икки давлат ўртасидаги яқин қўшнилик, дўстлик ва ҳамкорликни изчил ва жадал суръатларда ривожлантиришдек умумий мақсадга хизмат қилиши, фуқароларимиз манфаатларига мос келиши, ўзбек ва тожик халқларининг тинч ҳаёти, фаровонлигини таъминлашга қаратилгани таъкидланди.

Маслаҳатлашув минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни, Марказий Осиё давлатлари изчил тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасида хавфсизлик соҳасида турли даражадаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, келажакда шартномавий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва биргаликдаги амалий ҳаракатларни ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Маслаҳатлашув чоғида экстремистлик ва террорчилик фаолиятига қарши биргаликда ҳаракат қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий механизмларини такомиллаштириш, чегаравий хавфсизликни таъминлаш ва умумий давлат чегараларида иқтисодий манфаатларни муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш бўйича умумий ташаббуслар ва тавсиялар ишлаб чиқилди, ўзаро муносабатлар ривожидаги юқори суръатни сақлаш, ушбу жараённи мавжуд салоҳият, фойдаланилмаган имкониятлар ҳисобига янада жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Икки томонлама маслаҳатлашув якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ва Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Протокол имзоланди.

photo5190785367165480112.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда