Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

09.03.2018 21:57 Чоп этиш версияси

Хавфли жиноятчи чегарада ушланди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари гиёҳвандлик воситалари контрабандасига алоқадор хавфли жиноятчини қўлга олди.

Сариосиё туманининг Себзор маҳалласида яшаган 36 ёшдаги Соли Азабов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб кетганди.Қидирувга берилган бу шахснинг изи тўққиз йилдан буён топилмаётган эди. У Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз ҳудудига кираётган вақтда аниқланиб, ушланди.

Айни пайтда ушбу иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА
25 393