ЎзА Ўзбек

03.06.2020 Чоп этиш версияси

Хатирчи тумани адлия бўлими янги бинода иш бошлади

Хатирчи тумани адлия бўлими янги бинода иш бошлади
Навоий вилояти Хатирчи тумани адлия бўлимининг икки қаватли биноси барча қулайликларга эга бўлиб, унинг қурилиш қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этган.

Бинонинг давлат хусусий шерикчилиги асосида қурилиши эвазига давлат бюджети маблағлари тежаб қолинган. Бу республика миқёсида давлат хусусий шерикчилиги асосида қад ростлаган биринчи адлия бўлими ҳисобланади.

Адлия бўлимида аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган, электрон шаклда хизмат кўрсатиш ҳам йўлга қўйилган. Қолаверса, бинода давлат ташкилоти ва идораларига ҳуқуқий ахборотларни тарқатиш, қонунчиликдаги янгиликларни тушунтириш учун махсус жиҳозланган ўқув хоналари ҳам ташкил этилган. Нотариал хизмат кўрсатиш учун ҳам имконият яратилган.

Бундан ташқари, бинода тадбиркорлик субъекти сифатида умумий овқатланиш шохобчаси фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, бу орқали ўнга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланиши кутилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур замонавий бино келгусида минглаб инсонларнинг мурожаатларини ҳал этиш, оғирини енгил қилишга хизмат қилади.

2 022
ЎзА