Халқ таълими вазирлиги жамоаси ғолиб
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан Хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ташаббуси билан Хотин-қизлар ўртасида волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга жорий этиш мақсадида ўтказилган тадбирда умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар, олий таълим муассасаларидан 15 та жамоа иштирок этди.
Мусобақа якунида чиройли уйин кўрсатган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги жамоаси иккинчи, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.