Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 11:00 Чоп этиш версияси

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида ИИВ томонидан концерт дастури ташкил этилди

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида ИИВ томонидан концерт дастури ташкил этилди
Пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида Ички ишлар вазирлиги томонидан «Дилларда Ватан мадҳи» деб номланган концерт дастури ташкил этилди. Унда вазирликнинг Маданият саройи ашула ва рақс ансамбли хонандалари, созандалари, сўз усталари иштирок этди.

Концерт соҳа ходимлари шарафли касбини улуғлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва касб бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган тинчлик посбонлари номини ёд этиш, уларнинг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Шунингдек, тадбирда сўз олганлар юрт, Ватан тинчлиги учун жон фидо қилган қаҳрамонлар жасоратини ёдга олди.

Тадбирга халқимиз суйган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари якун ясади.

Инобат Аҳатова, ЎзА
2 259