ЎзА Ўзбек

11.01.2019 14:33 Чоп этиш версияси

“Халқлар дўстлиги” майдонида 4 кун давомида ватанпарварлик фестивали ўтказилади

“Халқлар дўстлиги” майдонида 4 кун давомида ватанпарварлик фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимизда давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри марказида жойлашган “Халқлар дўстлиги” майдонда ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган умумхалқ байрами – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ўзбекистон Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган фестиваллар 11, 12, 13 ва 14 январь кунлари соат 14.00 дан 18.00 га қадар ўтказилади.

Тадбирларда таниқли эстрада хонандалари ва ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари, ҳарбий техника ва қурол аслаҳа намуналарининг намойиши, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тақдим этилади..​​

2.JPG

5.JPG

16.JPG

20.JPG

31.JPG


Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
1 069