ЎзА Ўзбек

14.08.2018 17:15 Чоп этиш версияси

"Халқингиз билан мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим"

"Халқингиз билан мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим"
Ички ишлар вазирлиги академияси ва Хитой Халқ Республикаси жамоат хавфсизлиги университети ҳамкорлигидаги ўқув курслари давом этмоқда.

Мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ИИВ академияси раҳбарияти, курсантлар, ХХР жамоат хавфсизлиги делегацияси аъзолари – профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этмоқда.

Ўқув курслари давомида хитойлик мутахассислар ўзбек халқининг тарихи, миллий урф-одат ва анъаналари, давлат бошқаруви тизими, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан танишиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.

Улар юртимизнинг сўлим гўшаларига саёҳат қилди.

IMG_7838.JPG

– Самарқандга бордик, афсонавий шаҳардаги тарихий обидаларни, бозорларни, замонавий биноларни томоша қилдик, дунёга машҳур нонидан татиб кўрдик, – дейди ХХР жамоат хавфсизлиги университети делегацияси раҳбари, профессор Хуанг На хоним. – Қадим шаҳарнинг бетакрор чиройи ҳақида кўп эшитганман. Уларни ўз кўзим билан кўриш, халқингиз билан мулоқот қилиш бахтига муяссар бўлдим.

Ўқув курслари жорий йилнинг 29 августига қадар давом этади.

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 921