Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 12:33 Чоп этиш версияси

“Халқимизнинг оташқалб фарзанди” мавзуида давра суҳбати ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши ҳамкорлигида мамлакатимиз равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган, миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган “Халқимизнинг оташқалб фарзанди” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, партиянинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирда юртимизнинг фидойи фарзанди Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижоди, у қолдирган улкан адабий мерос ёшларни инсонпарварлик ва ватанпарварлик ғоялари асосида тарбиялаш, юрт тараққиётига, тинчлиги ва фаровонлигига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Шароф Рашидов ижодини тадқиқ қилган бир гуруҳ олимларнинг маърузалари катта таассурот қолдирди, ёш ижодкорлар, талабалар томонидан адиб асарларидан парчалар ўқилди.


Гулноза Бобоева, ЎзА
1 959






Все о погоде - Pogoda.uz