Кўп миллатли Ўзбекистон халқи бутун тараққийпарвар инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида фаол иштирок этиб, буюк ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.

Ўзбекистон халқининг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонликлари, фронт ортида кечган оғир ва машаққатли ҳаёти биз учун катта ҳаёт мактаби, ғурур ва ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтган сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Буюк ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан халқимизнинг уруш йилларидаги улкан жасорати ва матонатини аниқ тарихий ҳужжатлар асосида ёш авлодга етказиш, уруш ва меҳнат фронтида заҳмат чеккан инсонларнинг азиз номларини абадийлаштириш мақсадида «Ўзбекистон» нашриётида «Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси» номли китоб-альбом тайёрланиб, “Колор-пак” босмахонасида ўзбек, рус ва инглиз тилларида 20 минг нусхада чоп этилди.

Мазкур китоб-альбом Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши асосида Фанлар академиясининг Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик маркази илмий ходимлари томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ушбу нашрда юртимиз ва чет эллардаги архив ва музейларда, уруш қатнашчилари ва уларнинг оилаларида сақланаётган, ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган ноёб тарихий факт ва маълумотлар, суратлар, хатлар, хотиралар жамланган.

photo_2020-05-07_18-00-52.jpg

Китобда ўзбекистонлик аскарларнинг қонли жангларда кўрсатган жасоратлари, Брест қалъаси, Москва остонаси, Сталинград, Курск, Ленинградни озод қилиш ҳамда Берлин учун бўлган жанглардаги қаҳрамонликлари тарихий фактлар асосида ёритилган.

Ўзбекистонлик қаҳрамон аскар ва офицерлар ҳақидаги янги маълумотлар, жумладан, 24 ёшида Совет Иттифоқи Қаҳрамони бўлган Қўчқор Турдиев, генерал Собир Раҳимов, Шароф Рашидов, Зебо Ғаниева, Мамадали Топиволдиев, Аҳмаджон Шукуров ва бошқа кўплаб ватандошларимизнинг жасоратлари ҳақидаги тарихий лавҳалар китоб мазмунини янада бойитган.

Урушда беш фарзандидан жудо бўлган Зулфия ая Зокированинг матонати тимсолида юз минглаб оналаримизнинг метин иродаси, улкан сабр-бардоши ўз ифодасини топган.

Ўша оловли йилларда Ўзбекистонда етти ёшдан етмиш ёшгача бутун халқимиз «Ҳамма нарса – фронт учун, ҳамма нарса – ғалаба учун!» деб яшаб, ором ва ҳаловатдан воз кечиб, тинимсиз оғир меҳнат қилгани аниқ мисоллар орқали ёритиб берилган.

Фашизмга қарши курашда юртимиз зиёлилари, илм-фан, адабиёт ва санъат вакилларининг қўшган муносиб ҳиссаси ҳам китоб-альбомда атрофлича акс эттирилган.

Ушбу нашрда шунингдек, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган минглаб инсонларга бошпана берган, ота-онасидан жудо бўлган болаларни «Сен етим эмассан!» деб ўз бағрига олган ўзбек халқининг юксак инсонпарварлик фазилатлари ҳақида сўз боради.

Ўзбекистонда эвакуацияда бўлган шахсларнинг хотиралари, фронтда қатнашган ва унинг ортида меҳнат қилган ватандошларимиз қалб изтироблари акс этган саҳифалар ҳам китоб-альбомдан ўрин олган.

***

Қутлуғ байрам арафасида “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан яна бир янги нашр – “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоб ўзбек тилида кенг ўқувчилар оммасига тақдим этилди.

Янги аниқланган тарихий маълумотлар асосида тайёрланган ушбу китобда Иккинчи жаҳон урушида чинакам жасорат намуналарини кўрсатиб, Совет Иттифоқи Қаҳрамони деган юксак унвонга сазовор бўлган ўзбекистонлик аскар ва офицерлар, генераллар, шунингдек, ўзининг мардлиги билан учала даражадаги Слава ордени билан тақдирланган ватандошларимиз ҳақидаги маълумотлар хронологик тарзда келтирилади.

photo_2020-05-07_18-00-53.jpg

Китобдан номлари жой олган инсонларнинг барчаси миллати, тили ва динидан қатъи назар, жонажон Ватанимиз ҳимояси, унинг фаровонлиги ва ободлиги йўлида фидокорона хизмат қилган, ҳаёти ва фаолияти Ўзбекистон билан боғлиқ бўлган қаҳрамонлардир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм балосига қарши курашда кўп миллатли Ўзбекистон халқи томонидан амалга оширилган буюк тарихий ишларни келгуси авлодларга аниқ мисоллар асосида етказиш, уларни жасорат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ғоя муҳим аҳамиятга эга”.

Халқимизнинг яқин ўтмишидаги шонли тарихи, башариятни фашизм балосидан халос этишга қўшган улкан ҳиссаси, енгилмас иродаси ва матонатидан ҳикоя қилувчи ушбу нашрлар юртимизда инсон хотираси азиз ва муқаддас эканини намоён этиш билан бирга, ҳар биримизни уруш даҳшатларини унутмасликка, бугунги тинч ва осуда ҳаётни қадрлаб яшашга даъват этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимиз жасорати ва матонати барҳаётдир