Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.03.2017 19:23 Чоп этиш версияси

Халқимиз манфаатига мос ўзгаришлар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ёшларни Ватанга муҳаббат, халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш борасида жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини янада оширишга эътибор қаратилган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашида ташкилий ишлар ва услубий масалалар бўйича раис ўринбосари, шунингдек, Республика кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларда ёшлар ишлари, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича раис ўринбосарлари лавозимларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозимини жорий этиш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Маҳалла институтини такомиллаштиришнинг долзарб вазифалари» мавзуида ташкил этилган республика семинарида шулар ҳақида сўз юритилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳокимликлар масъул ходимлари иштирок этди.

Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари С.Ортиқова ва бошқалар маҳаллалар тизимининг такомиллашаётгани мазкур институтни аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Фармон асосида жорий этилаётган лавозимларга ватанпарвар, ҳар жиҳатдан етук ва фидойи кадрларни танлаб олиш мақсадида жойларда сайловлар ўтказиш режалаштирилган. Шу мақсадда 2017 йил 23 февралда Олий Мажлис Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг фуқаролар йиғинларида сайловларни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш тўғрисида»ги фармойиши қабул қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларининг мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимидаги ортиқча бўғинларни бартараф этиш мақсадида таркибида маҳаллалар мавжуд бўлган шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар фуқаролар йиғинларини маҳаллалар фуқаролар йиғинларига айлантириш чоралари кўрилмоқда. Ушбу долзарб вазифалар жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашиш бўйича комиссияларнинг ва 2016 йилда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 12- ҳамда 14-моддалари асосида тузилган ва фуқаролар йиғини раиси ҳамда маслаҳатчиларининг кейинги сайлови эълон қилингунга қадар фаолият кўрсатадиган 9764 фуқаролар йиғини ҳузуридаги ишчи гуруҳларнинг фаол иштирокида амалга оширилади.

Семинарда фармон ижросини таъминлаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди. 

Интерфаол шаклда ўтказилган амалий машғулотлар чоғида семинар иштирокчилари ўзаро тажриба алмашди, ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан батафсил жавоб олди.

Норгул Абдураимова, ЎзА
2 675






Все о погоде - Pogoda.uz