ЎзА Ўзбек

27.05.2020 Чоп этиш версияси

Халқимиз бир бирини доимо қўллаб-қувватлайди

Халқимиз бир бирини доимо қўллаб-қувватлайди

Гулистон шаҳри 4-сектор ҳудудида ҳам эҳтиёжманд, ногиронлиги бор ва карантин талаблари сабабли вақтинчалик ишсиз қолган аҳолига меҳр-мурувват кўрсатилиб, бирламчи озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

4-сектор-4.jpg

Карантин бошланганидан буён Гулистон шаҳридаги “Маданият”, “Маънавият”, “Улуғйўл”, “Юксалиш”, “Баҳор” ва “Ибратли” маҳаллаларида яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, оиласида ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган жами 84 оилага ун, гўшт, картошка, макарон, гуруч, ёғ, шакар, туз, тухум ва умуман 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари икки маротабадан етказиб берилди.

4-сектор-2.jpg

– Бугунги карантин қоидаларига қатьий риоя этган ҳолда маҳалла раислари ва фаоллари билан учрашиб, ҳудуддаги аҳвол билан яқиндан танишишни йўлга қўйганимиз ҳам айни муддао бўлмоқда, – дейди Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Жаҳонгир Ражабов. – 4-сектор ҳудудида карантин муносабати билан 271 нафар фуқаро ишсиз қолаётган эди. Улардан салкам 100 нафарини ишга жойлаштирдик. Шунингдек, уларга ҳам кундалик эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бераяпмиз. Аҳолини иш билан таъминлашда, моддий кўмак кўрсатишда саховатпеша, иқтисодий салоҳияти баққувват бўлган тадбиркорларнинг кўмаги беқиёс.

4-сектор-3.jpg

Мамлакатимизда, қолаверса, курраи заминимизда жиддий таҳлика уйғотган коронавирус инфекцияси юртимиздан аста-секин чекинаётган бўлса-да, меҳр-мурувватли, саховатпеша, эртанги тўкин ҳаётга бефарқ бўлмаган инсонлар яшайдиган юртимизда бундай эзгу амаллар кўлами янада кенгайиб бораётгани қувонарлидир.

2 961
А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА