ЎзА Ўзбек

30.04.2020 Чоп этиш версияси

Халқаро йўналишлар орқали карантинга олинган ва карантинни ўтаган фуқаролар ҳақида маълумот берилди

Халқаро йўналишлар орқали карантинга олинган ва карантинни ўтаган фуқаролар ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ҳозирги кунда дунё миқёсида глобал муаммога айланган COVID-19 коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, биринчи галда мамлакатимиздан халқаро йўналишларга, кейинги босқичда эса маҳаллий йўналишларда ҳаракатланадиган барча йўловчи поездлар ҳаракати тўхтатилди.

24.jpg

4.jpg

Халқаро йўналишларда ҳаракатланувчи йўловчи поездлар 2020 йилнинг 22 март кунига қадар Ўзбекистон Республикасига ўз йўловчилари билан киришга рухсат берилди ҳамда йўловчи поездлар орқали кириб келган 2257 нафар фуқаро республикамизнинг турли вилоятларида ташкил қилинган карантин зоналарига етказиб қўйилди.

Мамлакатимизнинг турли вилоятларида жорий йил 16 мартдан бошлаб, ҳозирги кунга қадар 14-кунлик карантинда бўлган юртдошларимиздан, карантин муддати тугаган 15000 нафаридан зиёди, жами 63 та махсус дезинфекцияланган йўловчи поездларида ўз манзилларига етказилди. Бугун Тошкент жанубий вокзалидан Тошкент-Андижон йўналишига қўйилган махсус йўловчи поездида Водий вилоятларига жами 200 нафар, Тошкент-Урганч йўналишида ҳам жами 200 нафар юртдошларимиз ўз яшаш манзилларига юборилди. Булар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ташкил қилинган карантин масканларида шифокорларимиз назоратида бўлиб, карантин муддатини ўтаган фуқароларимиздир.

21.jpg

5.jpg

Махсус поездлар карантинда бўлган барча фуқароларимиз, карантин муддатини тугатмагунларича қатновини амалга оширади.

Таъкидлаш жоизки, карантин пайтида республикамиз ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини атрофлича ўрганиш ва юзага келадиган муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар ишчи–ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳлар учун қўшимча йўловчи поездлар ташкил қилиниб, уларни ташиш ишлари амалга оширилди. 

10.jpg

28.jpg

Жумладан, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳрига алоҳида йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида қурилаётган вирусология касалхонаси қурилиши ҳамда “Тошкент метрополитени” қурилишига жалб қилинган темир йўл ишчилари ва қурилиш пудратчи ташкилотлари ишчи ходимларини ташиш ишлари амалга оширилмоқда.

9.jpg

13.jpg

“Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ Ахборот хизмати

5 404
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА