ЎзА Ўзбек

16.09.2020 Чоп этиш версияси

Халқаро видеоконференция давом этяпти

Халқаро видеоконференция давом этяпти

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларига оид бўлиб ўтаётган халқаро онлайн-семинарни Корея истеъмолчилар агентлиги раҳбари Хи Сук Ли хоним очиб берди. Кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири – пандемия даврида истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатларда қандай иш кўриш бўйича илғор халқаро тажрибани оммалаштириш масаласи иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мавзу бўйича маърузачилар ва мунозарада қатнашган экспертлар дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан юзага келган мураккаб вазиятда аҳолининг эҳтиёжманд қатлами – меҳнат муҳожирлари, талабалар, кам таъминланганлар ва бошқа айрим тоифалар ҳуқуқини таъминлаш борасида ўз давлатларида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди. Айни масалада диққатга сазовор жиҳатлар, самарали усуллар бўйича мунтазам равишда фикр, тажриба алмашиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Айни дақиқаларда “Истеъмолчиларнинг трансчегаравий шикоятлари тренди – тамойили бўйича тақдимотлар” мавзусидаги шўъба йиғилиши бўлиб ўтяпти. Мавзу бўйича Корея истеъмолчилар агентлиги, Япония Миллий истеъмолчилар ишлари маркази, Макао истеъмолчилар кенгаши ва Сингапур истеъмолчилар уюшмаси раҳбарларининг маърузаси тингланди. Мунозаралар давомида турли давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакилларини ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

photo_2020-09-16_12-23-34.jpg

1 923
Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ЎзА